Ўзбекистоннинг экспорт ва импорти: энг катта улуш кимда?
25.07.2025 | 18:208 daqiqa
Статистика агентлиги 2025 йилнинг I ярмида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 37 млрд долларга етганини маълум қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 млрд 123 млн долларга кўпайган.

Таҳлилларга кўра, бу даврда экспорт ҳажми 29,1 фоизга кўпайиб, 16,8 млрд долларни ташкил этди. Импорт эса 7 фоизга ўсиб, 20,1 млрд долларга етди. Натижада ташқи савдонинг дефицити 3 млрд 246 млн долларгача қисқарди.
[caption id="attachment_10555" align="aligncenter" width="630"]
Инфографика: Статистика қўмитаси[/caption]
Ташқи савдода халқаро ҳамкорлар ким?
[caption id="attachment_10556" align="aligncenter" width="630"]
Жадвал: Статистика қўмитаси[/caption]
Ўзбекистон бугунги кунда дунёнинг 194 давлати билан ташқи савдо алоқаларини олиб бормоқда. 2025 йилнинг биринчи ярмида ташқи савдо айланмасининг энг катта улуши Хитой (17,7 фоиз), Россия (16,3 фоиз), Қозоғистон (6,0 фоиз), Туркия (3,6 фоиз) ва Корея Республикасига (2,3 фоиз) тўғри келди.
Экспорт
Биринчи ярим йилликда экспорт таркибидаги товарлар умумий экспортнинг 76 фоизини ташкил этган. Улар орасида қуйидагилар асосий ўринни эгаллаган:

2025 йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистоннинг товар ва хизматлар экспортидаги асосий савдо ҳамкорлари Россия (12,1 фоиз), Хитой (5,4 фоиз), Қозоғистон (4 фоиз), Афғонистон (3,6 фоиз), Туркия (3 фоиз), Франция (2,9 фоиз), Бирлашган Араб Амирликлари (1,8 фоиз), Қирғизистон (1,6 фоиз), Тожикистон (1,4 фоиз) ва Покистон (1,1 фоиз) бўлди. Ушбу давлатларнинг умумий экспортдаги улуши 36,8 фоизни ташкил этди.
«Ой давомида олтинсиз экспорт 16,1 фоизга, олтин, энергия товарлари ҳамда хизматларсиз экспорт эса 15,8 фоизга ўсган. Таққослаш учун, май ойида олтинсиз экспорт 9,6 фоизга ўсган бўлса, олтин, энергия товарлари ҳамда хизматларсиз экспорт 1,1 фоизга қисқарган эди», — деб ёзмоқда иқтисодчи Миркомил Холбоев.
Бундан ташқари, ўтган олти ой давомида Ўзбекистон томонидан 355 млн долларлик газ экспорт қилинди — бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50,5 фоизга кўп. Шу ўринда, 277 млн долларлик нефт ва нефт маҳсулотлари экспорт қилиниб, бу йўналишда 1,9 фоиз пасайиш кузатилди. Электр энергияси экспорти эса 100 млн долларни ташкил этиб, 52,5 фоизга ошди.
Импорт
Ўзбекистоннинг 2025-йил январ-июн ойларидаги импорт ҳажми 20 млрд 133 млн долларга етиб, 2024-йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоизга ошди.
Импорт таркибида энг катта улуш машина ва транспорт ускуналари (32,9 фоиз), саноат маҳсулотлари (16 фоиз), ҳамда кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (12,9 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.
[caption id="attachment_10558" align="aligncenter" width="630"]

Умумий импортнинг 2/3 қисми 7 та давлатдан амалга оширилган:

- Саноат маҳсулотлари — 10,9 фоиз;
- Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 7,2 фоиз;
- Кимёвий моддалар ва уларга ўхшаш маҳсулотлар — 5,8 фоиз;
- Минерал ёқилғи ва мойлаш материаллари — 4,3 фоиз;
- Турли хил тайёр буюмлар — 4,1 фоиз.
Инфографика: Статистика қўмитаси[/caption]
2025 йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистоннинг товар ва хизматлар экспортидаги асосий савдо ҳамкорлари Россия (12,1 фоиз), Хитой (5,4 фоиз), Қозоғистон (4 фоиз), Афғонистон (3,6 фоиз), Туркия (3 фоиз), Франция (2,9 фоиз), Бирлашган Араб Амирликлари (1,8 фоиз), Қирғизистон (1,6 фоиз), Тожикистон (1,4 фоиз) ва Покистон (1,1 фоиз) бўлди. Ушбу давлатларнинг умумий экспортдаги улуши 36,8 фоизни ташкил этди.
«Ой давомида олтинсиз экспорт 16,1 фоизга, олтин, энергия товарлари ҳамда хизматларсиз экспорт эса 15,8 фоизга ўсган. Таққослаш учун, май ойида олтинсиз экспорт 9,6 фоизга ўсган бўлса, олтин, энергия товарлари ҳамда хизматларсиз экспорт 1,1 фоизга қисқарган эди», — деб ёзмоқда иқтисодчи Миркомил Холбоев.
Бундан ташқари, ўтган олти ой давомида Ўзбекистон томонидан 355 млн долларлик газ экспорт қилинди — бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50,5 фоизга кўп. Шу ўринда, 277 млн долларлик нефт ва нефт маҳсулотлари экспорт қилиниб, бу йўналишда 1,9 фоиз пасайиш кузатилди. Электр энергияси экспорти эса 100 млн долларни ташкил этиб, 52,5 фоизга ошди.
Импорт
Ўзбекистоннинг 2025-йил январ-июн ойларидаги импорт ҳажми 20 млрд 133 млн долларга етиб, 2024-йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоизга ошди.
Импорт таркибида энг катта улуш машина ва транспорт ускуналари (32,9 фоиз), саноат маҳсулотлари (16 фоиз), ҳамда кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (12,9 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.
[caption id="attachment_10558" align="aligncenter" width="630"]
Инфографика: Статистика қўмитаси[/caption]
Умумий импортнинг 2/3 қисми 7 та давлатдан амалга оширилган:
- Хитой — 5 млрд 650 млн доллар;
- Россия — 3 млрд 977 млн доллар;
- Қозоғистон — 1 млрд 533,9 млн доллар;
- Туркия — 832 млн доллар;
- Корея Республикаси — 816 млн доллар;
- Германия — 589 млн доллар;
- Ҳиндистон — 539 млн доллар.