БААда фонд бозорлари ёпилди
Эроннинг АҚШ зарбаларига жавобан унинг минтақадаги ҳарбий базалари жойлашган давлатларга ҳужуми сабабли Абу Даби ва Дубайдаги фонд биржаси икки кунга ёпилди.

Бирлашган Араб Амирликларининг икки асосий бозори икки кун давомида ёпилади. Бу Форс кўрфази мамлакати бир неча бор АҚШ ва Исроил авиаҳужумларига жавобан Эроннинг зарбаларига дуч келгандан кейин эҳтимолий инқирознинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда, деб ёзади «Bloomberg».
Бозорларни ёпиш
БАА Қарз бозори бошқармаси электрон почта орқали Абу-Даби фонд биржаси ва Дубай молиявий бозори 2 ва 3 март кунлари ёпилади, деб хабар берди.
«Бошқарма минтақадаги воқеаларни кузатишни давом эттиради ва вазиятни доимий баҳолаб, зарур бўлса қўшимча чоралар кўради», – деб қўшиб ўтилди.
Дубай ва Абу-Дабига ҳужум
28 феврал куни эрталаб Дубай ва Абу-Даби Эрон томонидан юборилган юзлаб ракеталар ва дронлар ҳужумига дуч келди, Эрон эса АҚШ ва Исроил босимига жавоб бермоқда эди. Кўпчилиги йўлдан чиқарилган ва ҳар икки шаҳарда бир неча ҳудудда қурбонлар ва зарарлар ҳақида хабарлар кам. Лекин ҳужумлар аҳоли орасида хафотир қўзғатмоқда ва БАА иқтисодиёти ҳамда барқарор молиявий, логистика ва туристик марказ мақоми учун катта таҳдид солмоқда.
«АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумлари БААда кўчмас мулк талабини кескин камайишига таҳдид солмоқда, 350 000 та янги уй-жой таклифини йўқ қилиш, шунингдек, «Dubai Mall» савдо маркази ва чакана савдо ва меҳмонхона бизнеси бўйича 120 миллион ташриф буюрувчилар хавф остида», – деб ёзди таҳлилчилар.
БААдаги девелоперлар, масалан «Emaar», шунингдек, катта циклли таъсирга эга БАА банклари заиф ҳолатда.
Бозор капиталлиги
БАА фонд биржалари бозор капиталлиги 1,1 триллион долларни ташкил қилади, бу уларни дунёда 19-ўринга қўйди. «MSCI Inc.» ривожланаётган бозорлар индексида уларнинг ҳиссаси 1,4 фоизни ташкил қилади.
Бозорларни ёпиш мамлакат учун одатдан ташқари ҳолат. Оддий байрамлардан ташқари, БАА фонд биржалари одатда фақат миллий мотам кунларида ёпилади, масалан, 2022 йил май ойида Президент Шайх Халифа бин Зайед Ол Наҳаён афотидан кейин.
Шу билан бирга, мамлакатлар нотанчлик ва бўхронлар пайтида ўз фонд бозорларини ёпиши кам учрамайди.





