Ўзбекистонда мажбурий меҳнат ҳолатлари қайталаниши хавфи бор — Financial Times

2022 йилда Ўзбекистон пахта саноатида мажбурий меҳнатдан “ҳоли” давлат деб эълон қилинган эди. Financial Times ёзишича, АҚШ томонидан грантлар тўхтатилиши мажбурий меҳнат бўйича яна хавотирларни пайдо қилмоқда.

Ўзбекистонда мажбурий меҳнат ҳолатлари қайталаниши хавфи бор — Financial Times

2025 йил апрелда Оқ уйда ўтказилган йиғилишда АҚШ Меҳнат вазири Лори Чавес ҳукумат молиялаштирган ташқи манбалар ҳақидаги ҳисоботини ўқиб эшиттирганди. Бу вақтда Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маск кулиб юборди.

Лори Чавес АҚШ ташқи ёрдам ёрдам дастурларини бекор қилиб, 250 млн доллар тежагани, бунда Ўзбекистон пахта саноатидаги шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш каби лойиҳаларни молиялаштириш тўхтатилганини айтганди. 

Бу яқин атрофда ўтирган Илон Маскнинг кулгусига сабаб бўлди: «Бу нарсалар шу қадар кулгилики, ишониб бўлмайди. Ўзбек пахтачилари? Бу комедияга саҳнасига ўхшайди» , — деганди у.

Маълумот учун, 2025 йилнинг мартида АҚШ Ўзбекистон пахта саноатида шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш лойиҳасини ҳам ўз ичига олган 38 млн доллардан ортиқ хорижий ёрдам (шундан Ўзбекитстонга 3 млн доллар) грантларини бекор қилганди.

«Financial Times» Ўзбекистонга бу молиялаштириш тўхташи жиддий оқибатларга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзди

Ўзбекистон пахта саноати фақатгина 2022 йилда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) томонидан болалар ва мажбурий меҳнатдан «холи» деб эълон қилинганди. 

Бироқ, «Financial Times»да ёзилишича, мамлакатда уюшмалар эркинлиги ҳали ҳам халқаро стандартларга тўлиқ жавоб бермайди. 

«Solidarity Center» мутахассислари грантлар тўхтатилиши оқибатида инфратузилманинг бутунлай йўқолиши мажбурий меҳнат ҳолатлари қайталаниши хавфини оширишини таъкидламоқда. 

Марказ вакилига кўра, ишлилар ўз шартномалари қонунийлигини назорат қилиш ва бузилган ҳуқуқларини тиклаш механизмларидан маҳрум бўлди. 

«Энди Ўзбекистонда ишлайдиган ҳеч қандай инфратузилмамиз қолмади. Ўша тренинглар натижасида ўнлаб ишчилар ўз шароитларини яхшилаш учун бу механизмлардан фойдаланган эди. Масалан, “Менинг шартномам Ўзбекистон қонунига мос эмас” ёки “Шартномада шундай дейилган, лекин сиз буни бажармаяпсиз”, дея эътироз билдириш мумкин эди — энди эса буларнинг ҳаммаси йўқолди» , — дейди «Solidarity Center» вакили Абби Макгил. 

Бундан ташқари, АҚШ кийим-кечак ва пойабзал ассоциацияси (ААФА) вакиллари Ўзбекистон пахтасини сотиб олишда хавотир кучайганини айтмоқда. 

АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштириладиган дастурлар брендлар учун «қўшимча кафолат» ва мониторинг вазифасини ўтарди.

Шу ўринда, 2025 йил давомида Ўзбекистонда тўқимачилик толалари, жумладан пахта экспорти 32,3 фоизга пасайиб кетган

Теглар

Мавзуга оид